Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен йилнинг бошида шифо талаб, шу билан бирга молиявий аҳволи оғир дўстимга закот бергандим. Закотни мен оборотимдаги пулдан 40/1 ни ҳисоблаб берган эдим. Ҳозир оборотдаги пулларни қўлимга олдим ва яна бир марта қўлимдаги пулдан закот берсам зиён қилмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Кейинги йил учун закот” деб беришингиз мумкин. Кейинги йилга маблағингиз кўпайиб қолса, кўпайган миқдорни ўзидан ҳам берасиз. Валлоҳу аълам!