Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар кийимини тикиб сотиш мумкин эмасми?

00:00 / 22.04.2007 | eski savollar | 3589

Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари! Сиздан сўрамоқчи бўлаганларим анчагина.1-савол: Аёллар кийимини тикиб сотиш ҳақида. Бир биродардан эшитдимки у ҳам биров орқали эшитган экан. Сиз ўзингиз бўлади деб айтган эмишсиз. Шунга аниқроқ жавоб берсангиз.2-савол: Қизил жойнамознамоз ўқиса бўладими.3-савол: Мисол учун, мен ўзимдан катта ёшли аёлга уйлансам, шунда болаларни фитна чиқиб кетмаслиги учун ҳар хил гап-сўзлар тарқалмасилиги учун укам, синглим десамда улар мени ака дейишса бўладими. Ёки ота ўғлим қизим дейиши шартми.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Сизга аёлларнинг кийимларини тикиб сотиб бўлмайди деб ким айтди?! Нима учун бўлмас экан?! Тўғри, мен бўлади, деганман. Аммо бу менинг гапим эмас. Барча мусулмон уламоларнинг гапи. Бир гапни гапиришдан олдин маъносини ўйлаб кўриш керак. Агар шариатда аёлларнинг кийимини тикиб сотиш ман қилинган бўлса, улар кийимсиз қолишлари керакми?! Ёки муслима аёлларга бошқа диндагилар кийим тикиб бериши керакми?!
 Бу ерда бошқа бир мулоҳаза бўлиши мумкин. Аёл киши сотиб олган кийимини очиқ-сочиқ ҳолда кийиб юрса, унда баъзи гуноҳ ишларни қилса, ўша кийимни тиккан ёки сотган одамга гуноҳ бўлмайдими? Бу маънода шаръий қоида бор. Ёмонликка ва яхшиликка ишлатиш мумкин бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш ва сотиб мумкин. Гуноҳ уни ишлатувчига бўлади.
 Агар бирор нарса ила ёмон иш қилинса, гуноҳи уни қилган ёки сотган одамга бўладиган бўлса, дунёнинг ишлари юрмай қолади. Биров пичоқ қилади. Уни яхшиликнинг кўп турларига ишлатиш мумкин. Шу билан бир вақтда у билан одам ўлдириш ҳам мумкин. Агар биров бозордан сотиб олган пичоғи ила бошқани ярадор қилса, пичоқ сотган ёки ясаган одам айбдор бўлмайдику!
 2. Шу ҳам саволми?
 3. Сизни ҳам маънолироқ савол беришга йўлласин.

Топ рейтинг www.uz Openstat