Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

17:27 / 23.06.2016 | Zikrulloh | 2589

Ассалому алайкум! Бир кишини қарзи кўп, уни бир дўсти закот бeришга қодир. Дўстининг қарзи борлигини билмайди. Қарздор дўсти эса айтишга хижолат қилади, лeкин у қарздор дўстига “муҳжот одам топиб бeринг” дeб илтимос қиляпти. Қарздор дўсти “бир муҳтож одам бор, бeринг унга обориб бeраман” дeб, ўша пулни ўзини қарзига ишлатса бўладими? Тушинтиришда хатолик бўлса узр.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Бир киши закотини вакилга берса, у эса уни ўзига сарфласа бўладими?
Жавоб: Закот эгаси вакилга: “Закотни хоҳлаган еринга сарфлайвер” деса, вакил закотни ўзига сарф қилса бўлади. Фақир аёли ёки балоғатга етган фақир боласига ёки вакил фақир бўлса, унинг балоғатга етмаган фарзандига ҳам сарфласа бўлади.

وَلِلْوَكِيلِ أَنْ يَدْفَعَ لِوَلَدِهِ الْفَقِيرِ وَزَوْجَتِهِ لَا لِنَفْسِهِ إلَّا إذَا قَالَ : رَبُّهَا ضَعْهَا حَيْثُ شِئْت 

“Вакил фақир боласи ёки аёлига закот пулини бериши жоиз. Лекин, ўзига сарфлай олмайди. Агар мол эгаси вакилга закотини бераётиб: “Қаерга хоҳласанг сарфлайвер” деса, фақир вакил ўзи учун закотни олиб қолиши мумкин” (Роддул муҳтор).
Савол: Вакил фақир бўлса, мол эгаси вакилга: “Хоҳлаган кишингизга беринг” деса-ю, вакил закoтни ўзига олиб қолса, закот адо бўладими?
Жавоб: Адо бўлмайди. Чунки, “Хоҳлаган кишингизга беринг” деган ибора, вакил қилишликни англатади. Агар вакил закотни ўзига ишлатиб юборган бўлса, уни тўлаб беради. Гарчи вакил закот олишга ҳақдор бўлса ҳам. (Аҳсанул фатаво). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat