Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон ичидаги аҳди учун ҳам жавобгарми?

14:07 / 24.05.2023 | Uktam | 494

Ассалому алайкум! Бир қанча жойларда ишлаб кӯрдим. Қора ӯтмишим сабабли баьзи одамлар мени ишга олишни ӯзларига номус деб билишади. Шундай жойларга кирсам, асабиӣлашиб, депрессияга тушишим мумкин. Менга эса асабиӣлашиш унчалик тӯғри келмайди, чунки руҳий касалликка мойиллигим бор (руҳий касалхона рӯйхатида тураман). Яна галлюцинацияга ӯхшаш бир нарсалар кӯриниши ва жисмоний саломатлигимдаги баьзи камчилигим туфайли ҳамма жойда ҳам ишлай олмайман. Баьзи жойларда алдамчи нархлар қӯйишади, мисол учун 2.999 сӯм, 45.999 сӯм ва ҳоказо. Уларнинг бу номаьқул қилмишларини кӯриб, "мен у ерда ишламайман!", деб ӯз ичимда аҳдлашгандим. Ҳозир эса ишлаш учун деярли, у ердан бошқа жойни топа олмаяпман. Каттагина қарзларим бор эди. Уларни тӯлай олмасам, у дунёда жавоб беришим керак бӯлади. Нима қилишни билмаяпман. Ишга кирмай юраверай десам, қарзларим бор. У ерга ишга кирай десам, мунофиққа ӯхшаб аҳдимни бузган бӯламанми? Инсоннинг ичидаги аҳдини бузиши ҳам мунофиқнинг сифатими? Айтишим керак, фақат ичимда аҳдлашгандим, тилимда эмас.  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу мунофиқлик эмас. Нархни сиз ёзган тарзда белгилаш алдоқчилик ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat