Ассалому алайкум! Мен ишлаб чиқарувчи заводда ишлийман. Директоримиз бизнинг маошимиз учун, кунлик харажат ёки бошқа компанияга керакли нарсалар учун фоизга бошқалардан пул олишини билиб қолдим. Агар шундай бўлса у ерда ишласа бўладими? Мен ишлаганим учун ўзимнинг ҳаққимни ҳалол топаётган бўламанми ёки фоизга олинаётган пулга шерик бўлиб қоламанми яъни ишлаб топаётган пулим ҳалол бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Мубоҳ иш қилсангиз ойлигингиз ҳалол ва фоизга олинаётган пулга шерик бўлиб қолмайсиз. Валлоҳу аълам!