Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намозидаги камчилик

17:44 / 26.06.2016 | rustam schermatow | 2771

Ассалому алайкум! Имомликка ўтувчи инсон ўзи ва унга иқтидо қилиб намоз ўқувчи жамоанинг намозини имкон қадар бе каму кўст ва чиройли тартибда адо этмоғи лозим. Аммо бир имомга намоздаги макруҳ амаллар оғизаки айтилди ва унинг ўзидаги “Кифоя” китобидан иқтибос келтириб ўргатилганига қарамай, макруҳ бўлган амалларда бардавом бўлса, ушбу имомга иқтидо қилиб намоз ўқишлик дурустми ёки ёлғиз ўқиган маъқулми? Бу амалларнинг базиларини санаб ўтсам. Иккинчи ракъат қироатини биринчи ракъатнинг қироатидан узун қилиш. Қуръондаги тартибга хилоф тартибда қироат қилиш. Эснаш ва эснаганда оғзини енги билан беркитмаслик ва бу ҳолатларнинг барчаси бир намозда содир бўлиб туради.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шундай бўлсада ёлғиз ўқигандан кўра жамоат билан ўқиган афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat