Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсон ҳақида

10:59 / 08.04.2013 | Abror | 2827
раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Ҳазрат! Аллоҳ Сизни ва аҳлингизни саломат қилсин, мусулмонлар бахтига соғ-омон бўлинг. Устоз мен Янгийўлдаги бир масжидда жума намозига чиқаман, кўп ҳолатларда амри маъруфдан сўнг дуо қилинади ва эҳсон берган кишилар ҳаққига дуо қилинади. Бунда эҳсон берган кишининг исми, фамилияси, нима эҳсон қилгани, қанча миқдорда эҳсон қилгани, неча пуллик хизматини эҳсон қилгани ҳақида маълумот берилади. Менимча бу эҳсон қилган кишиларнинг илтимосига биноан бўлса керак (чунки, эҳсон қилувчи айтманг деб илтимос, қилса эълон қилинмайди). Мана шу каби иш шариатда жоизми (жоиз бўлса, эҳсонга бериладиган савоб камаймайдими ёки риё бўлиб қолмайдими)? раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 — Эҳсонни махфий қилган яхши. Риёдан сақланилади. Шунинг учун эҳсонни берганда айтманг деб таъйин қилиш яхши. Аммо баъзи одамлар қилган эҳсонини масжид ходимлари эълон қилмаса жанжал қилиганлари учун улар эълон қилишга мажбур бўлишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat