Ва алайкум ассалом! Шунинг учун Аллоҳ таоло “Ғофир” сураси 44-оятида, Фиръавн қавмидан бўлган мўмин бир киши шу сўзларни айтганлиги ва бизлар ҳам шундай дейишга одатланишимизга огоҳлантирган. فَسَتَذْكُرُونَ مَا أَقُولُ لَكُمْ وَأُفَوِّضُ أَمْرِي إِلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ «Ҳали мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар». Бир вақт келадики, бошингизга иш тушганида, мен сизга айтган гапларни эслайсиз. Аммо унда кеч бўлади. «Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим». Ҳамма ишни ҳал қилувчи У Зотнинг Ўзидир. «Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир». Сизни ҳам, мени ҳам аниқ-равшан кўриб турибди. Ўзи адолат ила ҳукмни чиқаради».(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!