Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қолиб кетган буюмлар

19:22 / 04.06.2022 | Bunyod | 678

Ассалому алайкум! 1. Ёшлигимда литсейда ўқиб юриганимда ҳеч эсимдан чиқмайди. Бир китоб билан бир харитани олганманда эгаларига қайтариб бермаганман. Менда қолиб кетган 6-7 йил бўлди ҳали эсимдан чиқмайди. Кимлардан олганим ҳам эсимда йўқ. Сабаби бошқа синфлардан олганман. Нима қилишим керак энди. Улар ҳали менда турибти. 2. (72)автобусда қайтимни 2000 ортиқча бериб кетиб қолди, тўхтанг десамам кетиб қолди. Бошқа (76-) автобусга бермоқчи бўлсам, бизни фирма бошқа улар билан пулимиз бир жойга тушмайди дедилар. Пулни эгаларини номига ният қилиб масжид қутисига ташласам ҳам бўладими ёки бирор ўша номерли (72) автобусга берайми. Умуман нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Эгасини топиб қайтаринг. Агар буни ҳеч ҳам имкони бўлмаса ўша сиз олган кундаги қийматини эгалари номидан садақа қилиб юборинг.

2). Масжид бундай пуллар бериладиган жой эмас. Эгасини топиб қайтаринг, буни имкони бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat