Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир

09:37 / 30.12.2016 | Ozot | 2834

Ассалому алайкум! Мен фиқҳ.уз сайтидан мусофир ҳақида қуйидаги маълумотни ўқиб қолдим: Мусофир деб, шундай кишига айтиладики, ўзининг шаҳаридаги уйларидан айрилиб чиққан бўлиб, уч кеча-кундузлик йўлни ният қилган бўлур, ораларидаги одатлари қандоқ бўлса, ўшандай роҳатга амал қилур, аммо кундузи юрмоқ учун, кечаси эса роҳат қилмоқ учундур. Бундай мусофирга намозини қаср қилиб ўқиш лозим бўлади ва яна жумъа намози ва икки ҳайит намози ўша мусофирдан соқит бўлгай». Бу ерда масофа назарда тутиляптими ёки вақтми? Мисол учун мен Самарқанддан Наманганга 2 кунда бориб-келсам, Наманганда бўлганимда мусофир ҳисобланаманми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввалги вақтларда 86 км масофани сиз ўқиган жойда ёзилган шартларга кўра уч кеча кундузда босиб ўтилган. Шунга биноан уламолар кейинчалик вақтни эътиборга олмай масофани эътиборга оладиган бўлиб қолишган. Шунинг учун остонасидан етиб борадиган жойнинг остонасигача энг ками 86 км масофа бўлса, мусофир ҳисобланади. Шунга биноан сиз мусофир ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat