Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, имомга иқтидо қилганда иқтидо қилган одам намозни қайси тарзда адо этади? Яъни нималарни ўқиб қай ҳолларда жим туриши кeрак? Жаво учун катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Намозга киришишдаги такбири таҳрима, сано, рукуъ ва саждадаги зикрлар, ташаҳҳудда аттаҳийяту, аллоҳумма солли ва аллоҳумма баарик саловатлари ва саломдан бошқа нарсани ўқимайди. Валлоҳу аълам!