Ассалому алайкум! Мен ота-онам ва аёлим билан бирга бир уйда яшаймиз. Онамнинг тиллоси 100гр, аёлимники 35гр. Закотни қандай ҳисоблаш лозим? Онамнинг тиллосини ўзига ҳисобланадими ёки аёлимники билан қўшибми? Бир уйда турган шахсларнинг мол мулки алоҳида кўриладими ёки умумийми? Қанча закот бериш лозимлигини ҳисоблаб берсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Ҳар кимники алоҳида ҳисобланади. 100гр дан 2.5гр тилло, ёки унинг бозордаги қийматини закот қилиб бериш фарз. Валлоҳу аълам!