Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақида хақида

15:34 / 11.08.2016 | 1579

Ассалому алайкум! Ақийдатут-таҳовия китобида 105-бeт 26-ақийдада бундай кeлган. У зот зидлардан ва тeнгдошлардан олийдир. Бу иккисини фарқини тушунмадим ва бу иккисини ширкдан қандай фарқи бор? Шу учта фарқни соддароқ қилиб тушунтириб бeрсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

У зот зидлардан ва тенгдошлардан олийдир.
Шарҳ: Яъни Аллоҳга зид бўлиб, унга мухолифлик қилувчи(ирода қилганидан бошқасини қилувчи) ва тенгдоши бўлиб, ўхшовчилик қилувчи йўқ. Аввал таъкидланганидек, У зот нимани хоҳласа, бўлади. Нимани хоҳламаса, бўлмайди.
Далиллар:

فَلاَ تَجْعَلُواْ لِلّهِ أَندَاداً وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ

«Бас, билиб туриб, Аллоҳга тенгдошлар қилманглар» («Бақара» сураси, 22-оят);

وَلَمْ يَكُن لَّهُ كُفُوًا أَحَدٌ۝

«Ва Унга ҳеч ким тенг бўлган эмас» («Ихлос» сураси, 4-оят).
Ушбу ақийдада мўътазилийларнинг, «Банда ўз ишини ўзи яратади», деган даъволарига раддия бор. Чунки банда Аллоҳ таолога мухолиф бўлса, Унга зид бўлади. Агар мувофиқ бўлса, Унга ўхшаш бўлади. Уларнинг гапларидан Аллоҳ таоло юқоридир. (“Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талҳиси” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat