Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

диспетчерлик ва апдейтерлик касби ҳалолми?

04:29 / 04.12.2021 | NO NAME BUT YES | 1550

Ассалому алайкум! Ман ҳозир логистика бўйича курс ўқидим. Ҳозирда бу касб Ўзбекистонда анча оммалашвотти. Яъни бунда Ўзбекистондан туриб Америка билан ишлаб, фура ҳайдовчиларига юк олиб бериб диспетчерлик қилинади 1-саволим: шу юкни олаётганда фура ҳайдовчилари тури 2 хил бўлади. 1-жамоавий, 2-якка. Яъни жамоада 2 инсон фурани ҳайдаб кетади. Бири дам олганда иккинчиси ҳайдайди. Улар тўхтамайди. Шу сабабли уларга узоқ масофаларга юк берилади. Уларни етказиб олиб бориш вақти ҳам тўхтамасдан олиб борилгани учун кам берилади. Якка ҳайдайдиганларга эса камроқ масофа берилади ва вақти ҳам бемалол ўртада тўхтаб дам олиб юкни олиб бориб беришга етарли бўлади. Шу ҳолатда юк берувчилар, диспетчердан ҳайдовчи турини сўрайди, агар юк берувчига жамоа керак бўлса улар жамоа борми дейди. Шу ҳолатда диспетчерлар аслида жамоа ҳайдовчиси бўлмаса ҳам ҳа бор деб этади. Сабаби кўплаб ҳайдовчилар кам масофага юк олишни ҳохлашмайди, сабаби кам масофа - кам пул. Шу сабабли улар диспетчерга "манга жамоа учун мўлжалланган юкни олиб бер, кам бўлса юрмайман" деб шарт қўяди. Кўплаб ҳайдовчилар деярли жамоа юкини бажара олади (100% бажара олмиди барибир) аммо барибир йўлда бир мартта бўлса ҳам тўхтаб 4-5 соатга ухлаб олишади ва юкни кўп ҳолатда белгиланган вақтга тақаб ёки бир неча соатга кечиктириб олиб боришади. Агар юк берувчиларга жамоа керак бўлса аммо диспетчерда якка ҳайдовчи бўлса ва диспетчер уларга якка ҳайдовчимиз бор ва у жамоа юкини бажара олади деб этса ҳам юк берувчиларга жамоа керак бўлгани учун улар рози бўлмайди. Шу ҳолатда диспетчер юк берувчига аслида жамоа ҳайдовчиси бўлмаса ҳам, "ҳа жамоа ҳайдовчиларимиз бор дейиши мумкинми?" 2-саволим: Мисол учун ҳудди шундай жамоа учун мўлжалланган юкни якка ҳайдовчига олиб берилгандан кейин уни йўл давомида масофадан туриб кузатиб борувчи касб эгаси бор. Улар апдейтер дейилади. Улар юк берувчига ҳар соатда юк қаерга келгани, манзилга қанча қолгани ҳақида маълумот бериб боради. Ўз ўзидан кўринадики якка ҳайдовчи жамоа юкини ўз вақтида олиб бориши мушкул. Шу сабабли улар таҳминан 15-17 соат ҳайдагандан кейин 4-5 соатга ухлашади ва фура тўхтайди. Ваҳоланки фура тўхтамаслиги керак, сабаби фурани жамоа ҳайдаб кетаябди деган маълумот берилган. Ушбу вақтда юк берувчига апдейтер фура тўхтагани ҳақида маълумот беради лекин, ҳайдовчи ухлаш учун тўхтаганини эмас, аксинча машина бузулиб қолди, йўлда муаммо чиқди ёки шу каби ёлғон сабаблар билан юк берувчини чалғитади ва бу вақтда ҳайдовчи дам олади. Апдейтерлар ҳам бу каби ёлғон ишлатишга мажбур. Сабаби диспетчерлар жамоа юкини якка ҳайдовчига олиб берган. Якка ҳайдовчи эса ўта узоқ йўлда ҳеч бўлмаса 3-4 соатга ухлаб олмаса бўлмайди. Акс ҳолда ёки рулда ухлаб қолиб фурани уриб олиши ва ўлиши, ёки ухламаслик учун кўп миқдорда энергетик ичимлик ичиши ва буни таъсирида юрагу босимни кўтара олмай ўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли биз упдатерлар ҳайдовчиларни ухлатмасликка ҳаққимиз йўқ, агар мободо мажбурликдан уйғотсак ва буни оқибатида ҳайдовчи ўладиган бўлса бунга биз упдатерлар сабабчи бўламиз ва албатта бу учун бутун умр виждонимиз қийналади. Шу сабабли яхшилик учун ёлғон ишлатаябмиз деб ишлаб келаябмиз. Лекин бир тарафдан ёлғон ишлатиб, касбимдан топадиган пулимга шубҳа аралаштириб қўйишдан қўрқаман. Ушбу ҳолатда ёлғон ишлатишимиз тўғрими, агар мумкин бўлмаса нима қилишни тавсия берасиз? Жавоб учун раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғон ҳар ерда ҳаром. Мусулмон киши ёлғон гапирмайди. Айниқса ғайридинлар билан бўлган муомалада бунга қаттиқ эътибор бериши лозим. Сизлар туфайли улар орасида мусулмонлар ёлғончи деган ном тарқалса динга зарар берган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat