Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Бугун саҳарлик қилиш учун кеч турибман. Соатга қараган пайтим тақвим бўйича оғиз беркитиш вақти бўлган экан. Осмонга қарагандим субҳи содиқ бўлмаган эди. Таомландим, тақвим вақтидан 10 минут ўтди, осмон ёришгандек бўлди. Шунда оғиз ёпдим. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
Ва алайкум ассалом! Кеч қолибсиз. Қазосини тутишингиз вожиб. Валлоҳу аълам!