Ассалому алайкум! Истиғфорни қанча кўп айтсам шунча ишларим орқага кетяпти, буни қандай тушунишим керак? Ибодатларим уз вактида, харомдан тийиламан кулдан кеганча, керакмас гапларни гапирмасликка харакат киламан. Истигфорни давом эттирайми ё тухтатаймикан деган хаёллар кела бошлади. Мен иложи борича сабр килишка харакат килаяпман, Аллоҳ таоло бало юбориб гунохларимни кечираяпти деб умид килиб. 4 ойлардан бери суннат намозларини урнига казо намозларимни укияпман, чунки казоларни укиш вожиб экан ва мен мусофирда талабаман, хам фарз, хам казо, хам суннатни укисам укишларимга улгурмай коламан, 1 соат илм олиш 1 кун нафл ибодатдан афзал деганларини эшитканман ибни Аббос р.а. ни. Шу суннатни укимаетканим сабаб булиши мумкинми? илтимос шуни сабабини тушунтириб берсалариз. Аллоҳ хак субханаха ва таоло фирдавсда бирга булишлигимизни насиб килсин.
– Ва алайкум ассалом! Истиғфорни ҳам, равотиб суннатларни ҳам тарк қилманг. Аллоҳ таоло "Фажр" сурасида марҳамат қилади:
فَأَمَّا الْإِنسَانُ إِذَا مَا ابْتَلَاهُ رَبُّهُ فَأَكْرَمَهُ وَنَعَّمَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَكْرَمَنِوَأَمَّا إِذَا مَا ابْتَلَاهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَهَانَنِ
15. Бас, қачон инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ва неъмат берса, «мени Роббим икром қилди», дейдир.
16. Бас, қачон Роббиси синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у «Роббим мени хорлади», дейдир.
Кишиларда бойлик ва камбағаллик ҳақида нотўғри тушунча бор. У ҳам бўлса бойликни Аллоҳ тарафидан иззат-икром, Аллоҳ розилигининг аломати, яхши кўргани учун мол-дунё берди, деб эътиқод қиладилар.
Аксинча, камбағалликни эса Аллоҳ тарафидан хўрлаш, хуш кўрмаганлик аломати, деб тасаввур қиладилар. Аслида эса ундоқ эмас.Аллоҳ таоло молу дунё, бойликни яхши кўрган бандасига ҳам, ёмон кўрган бандасига ҳам бераверади, шунингдек, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам ризқини тор қилиб қўйиши мумкин. Бойлик Аллоҳ тарафидан бўлган иззат-икром эмас, балки имтиҳон–синовдир, шунингдек камбағаллик ҳам. Синовдан мақсад эса Аллоҳнинг итоати: банда бой бўлса, шукр қилиб, бойликни Аллоҳ кўрсатган йўлга сарфлайдими, йўқми? Ёки камбағал бўлса, сабр қиладими, йўқми? (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!