Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод намози

08:04 / 01.07.2016 | Miraziz Mirxamidov | 3700

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эшитишимча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бамдод намози вақти кириб, 15-20 дақиқа ўтгандан кейин ўқир эканлар. У вақт орасида илм билан шуғулланар эканлар. Агар бу гап рост бўлса, биз ҳам шундай қилсак суннатга мувофиқ бўладими? Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “У вақт орасида илм билан шуғулланар эканлар” деган гап йўқ. - 

حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ قَالَ: أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: أَخْبَرَنِي عُرْوَةُ بْنُ الزُّبَيْرِ: أَنَّ عَائِشَةَ قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم إِذَا سَكَتَ الْمُؤَذِّنُ بِالْأُولَى مِنْ صَلَاةِ الْفَجْرِ قَامَ فَرَكَعَ رَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الْفَجْرِ بَعْدَ أَنْ يَسْتَبِينَ الْفَجْرُ، ثُمَّ اضْطَجَعَ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْمَنِ حَتَّى يَأْتِيَهُ الْمُؤَذِّنُ لِلْإِقَامَةِ 

Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Муаззин бомдод намозига биринчи(азон)ни айтиб бўлгач, тонг ёришгандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, бомдод намозидан олдин енгилгина икки ракат намоз ўқир эдилар. Кейин муаззин иқома учун у зотнинг олдиларига келгунича, ўнг томонларига ёнбошлар эдилар».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

 عن عائشة رضي الله عنها قالت : كان النبي  صلي الله عليه وسلم إذا صلى ركعتي الفجر فإن كنت مستيقظة حدثني وإلا اضطجع. رواه مسلم 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бамдоднинг икки ракъат суннатини ўқиганларидан кейин мен уйғоқ бўлсам мен билан суҳбатлашардилар. Уйғоқ бўлмасам ёнбошлар эдилар".
Муслим ривояти. 

Шу ўринда омма орасида машҳур бўлган можароли бир масалани зикр қилиб ўтсак. Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Сунани Термизий” китобида : “Бамдоднинг икки ракъат (суннатидан) кейин гапириши” тўғрисида келган ҳадисларини келтирганлар. Бундан мақсад, баъзи кишилар “бамдоднинг суннатини ўқигандан кейин фарзни ўқилгунича гапириш ўша суннатни ботил қилади” дейишади. Бу гапни имом Аҳмад ва имом Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг тарафига нисбат берилган. Ҳанафий уламоларининг жумҳури наздида бу гапни олинмаган. Чунончи “Дуррул мухтор” китобида : “бамдоднинг суннатини ўқигандан кейин фарзни ўқилгунича гапириш, ўша суннатни ботил қилмайди. Лекин савобини камайишига сабаб бўлади” дейилган. Фатво ҳам шунгадир. Лекин бундан бефойда гаплар ирода қилинган. Салом бериш ва унга алик олиш, динга тегишли бўлган гапларни гапириш бундан мустаснодир. Имом Қасталлоний “Иршодуссорий” китобларида : “Бамдоднинг икки ракъат суннатидан кейин мубоҳ бўлган гапларни гапиришнинг зарари йўқ” деганлар. Ибн ал-Арабий : “Бу вақтда жим туришнинг фазилати тўғрисида ҳадис келмаган. Бамдоднинг фарзини ўқиганидан кейин, қуёш чиққунича зикр қилиш тўғрисида эса бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган” дейди.

 عن أنس عن النبي صلي الله عليه وسلم: من صلى الصبح في جماعة ، ثم قعد يذكر الله حتى تطلع الشمس ، ثم صلى ركعتين كانت له كأجر حجة وعمرة . قال رسول الله  صلي الله عليه وسلم : تامة تامة تامة ، أخرجه الترمذي وغيره  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
"Ким бамдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнг қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат нафл ўқиса, бу унга ҳаж ва умранинг савобичалик бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Тўлиқ(ҳаж ва умранинг), тўлиқ(ҳаж ва умранинг), тўлиқ(ҳаж ва умранинг)" дедилар. Термизий ривояти. Суннат ўқилганидан кейин бефойда гапларни гапирмаслик бамдод намозигагина тегишли бўлмай, бошқа намозларга ҳам тегишлидир. Аслида суннатлардан кўзланган мақсад, Аллоҳ таоло тарафига юзланиш, қалб ҳозир бўлиши ва фарзларни шу ҳолатда адо қилишдир. Суннатдан кейин бафойда гапларни гаплашиш ила бу мақсад ҳосил бўлмайди. “Баҳрур роиқ”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat