Ассалому алайкум! Бир бирига номаҳрам бўлган қиз ва йигит бирга жамоат бўлиб намоз ўқиса жоизми, мисол учун бита ўқув марказида йигит ва қиз ўқишади ва дарс жараёнида намоз вақти кирган бўлади. Шунда бирга жамоат бўлиб ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Икки номаҳрам ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Ҳадисда:
ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان
“Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади” деганлар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!