Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин чалиш

00:41 / 04.07.2016 | Hasanbek | 4118

Ассалому алайкум! «Зикир аҳлидан сўранг» ҳайъати азолари Аллоҳ ишларингизни барокатли қилган бўлсин. Саволим қуйидагича исломда жин чалиш борми, унинг қандай аломатлари бор ва қандай даволанади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исломда жин чалиш бор. Тақволи ва парҳезкор олим инсон икки оятни ихлос ила ўқиб дам солса кетади. الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لاَ يَقُومُونَ إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек турарлар. Ушбу ояти каримада жин чалиши ҳақида сўз юритилиб, қандай ҳолатда бўлиши баён қилинган. Яъни уларнинг ўзларини тутишлари соғ-саломат, ақлли кишилар каби бўлмайди. Одатда жин уриб, ақлдан озган кишилар тартибсиз ва нотўғри ҳаракат қиладилар. Довдираб, ўзини ҳар тарафга уриб, уят ишларни ҳам қилаверадилар. Судхўрларда ҳам ана ўша ҳолат бўлар экан.("Тафсир Ҳилол" китобидан "Бақара" сураси 275-оят). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat