Ассалому алайкум! Баъзи кишилар муллаларга тайин қилиб, васиятлик айтиб қўяр экан. Вафотларидан сўнг қабрдаги савол-жавобларини бир қоғозга ёзиб, кафанга тикиб қуяркан. Бу нарсага динимиз нима дейди?
Ва алайкум ассалом! Бу бидъатдир. Фиқҳий китобларимизда: “Аллоҳнинг исмлари ёзилган қоғозларни нажосат бор жойга ташлаб қўйиш гуноҳи кабира ҳисобланади” дейилган. Бу ишларни қасддан қилса диндан чиқиб қолиш хавфи бор. Барчага маълумки жасад кўмилиб маълум муддатдан кейин чирийда ва ўта бадбўй нарсага айланади. Буни била туриб, ўша жойга Аллоҳ таолонинг исмлари ёзилган ёки оят ва ҳадисларни қўйиш гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!