Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуоингизга муҳтожман

03:18 / 09.07.2016 | Бехруз | 2406

Ҳурматли устозлар, азиз биродарлар. Аллоҳ сизларга бу дунё ва охират саломатлигини берсин. Омийн. Азизлар дуоингизга муҳтожман. Абу Довуд ва Тeрмизийлар қилган ривоятда: “Албатта, дуонинг энг тeз ижобат бўладигани ғойибнинг ғойибга қиладиган дуосидир”, дeйилган. Илтимос мени дуо қилинглар. Парвардигор менга шифо берсин. Танамдаги дардлардан халос қилсин. Бу муборак Рамазон ойида қилган дуо илтижоларимни ижобат қилсин. Сўраганларимга тезроқ етказсин. Илтимос дуо қилинглар азизлар. Дуоингизга муҳтожман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дуонинг ижобат бўлишининг шартларидан бири қуйидаги ҳадисда баён қилинганидек шошмасликдир : حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَبِي عُبَيْدٍ مَوْلَى ابْنِ أَزْهَرَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «يُسْتَجَابُ لِأَحَدِكُمْ مَا لَمْ يَعْجَلْ يَقُولُ: دَعَوْتُ فَلَمْ يُسْتَجَبْ لِي». تحفة: 12929 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики бирортангиз: «Дуо қилдим-у, ижобат бўлмади», деб шошмаса, ижобат бўлади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat