Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташаккурнома

20:49 / 18.08.2016 | Абдуллох ака | 2722

Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илм устозлар, Аллоҳ устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  раҳимаҳуллоҳни раҳматига олсин. Муҳтарам шайхимиз вафот этганларида “Энди бизларни ким тўғри йўлда юришимизга сабаб бўлади” деб жуда сиқилиб, хафа бўлганман. Аммо у зот раҳимаҳуллоҳ кўп китоблар ва шу билан бирга сизлардек олимларни тайёрлашга ҳам улгурган эканлар. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Аллоҳ илмларингизни  яна ҳам зиёда қилсин, қиёматда ҳам ҳисобсиз жаннатга кирадиган бандаларидан этсин. Амийн. Савол жавобларингизни биттасини қолдирмай ўқиб, манфаат олиб боряпман. Айниқса, жавобларингиз ичида «Тўйда келинни ташлаб намоз ўқиш жоизми» деган биродаримизга берилгани жуда ёқди. Шундай жавобларни яна кутиб қоламиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло барчамизни тавфиқ ва рушд-ҳидоятда бардавом қилсин. Илмимизга амал қилдирсин ва фойдали илм берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat