Ассалому алайкум!Аввалам бор қилаётган ишингиздан оллох рози бўлсин, саволим шундан иборат, мен яшайдиган домнинг орқа тарафида боғимиз бор, у ерда хар-хил меваллар ўстирганмиз,мехнат қиганмиз,суғорганмиз ва мевасидан вақт бемахал еб турамиза гохида теришга улгурмаймиз хам, яқинда бир хунук иш бўлди, қўшним бизга тегишлик боғлигини била туриб хеч қандай рухсат сўрамай онаси,аёли,ва ўзи дарахни қўпол холда чиқиб озор бериб биронта қолдирмай ўрикларни териб олди, бундан хабар топиб жахл устида " Рози эмасман бир дона ўрикга хам " деб кўнглимдан ўтказдим, агар қийналган мухтож одам бўганида оллохга қасамки жахлим чиқса хам рози бўлардим, лекин қўшним ўзига тўқ бадавлат одам. Энди буни хукми қандай бўлади? яни хақим борми рози бўлмасликга ? кечира олмайман хақини бермагунича рози эмасман, шуни ўзига айтаман деб юргандим лекин била туриб шу ишни қилганига айтмайман деб индамай юрибман. Хақим борми рози бўлмасликга ?
Ва алайкум ассалом! Рози бўлмасликка ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!