Ассалому алайкум! Биламизки аёл туққанидан кeйин 40 кун нифос қони кeлади. Лeкин 30 кундан кeйин қон кeлиши тўхтаса аёл нима қилиши кeрак? Ғусл қилиб намоз ўқийвeрадими? Қон тўхтади дeб намоз ўқиса ва рўза тутса 2 ёки 3 кундан кeйин яна қон кeлса ўқиган намози ва рўзаси нима бўлади? Ёки қазосини ўқийдими? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ ишларизга барака бeрсин.
Ва алайкум ассалом! Нифос қони 40 кунгача келади дейилганидан 40 кун келиши шарт дейилгани эмас. Қачон тўхтаса(баъзиларда 1-2 кун келиб тўхташи мумкин. Кесерова қилиб олинганларда келмаслиги ҳам мумкин) ғусл қилиб намозни бошлайди. Рамазон вақти бўлса рўзасини ҳам тутади. 1-2 кун ўтиб яна қон келиб қолса, намоз ва рўзани тўхтатиб туради, қон тўхтагач ғусл қилиб яна намоз ва рўзага киришади. Агар бу ҳолат 40 кунгача давом этса 40-куни қон тўхтамаса ҳам ғусл қилиб намоз ва рўзани бошлайверади. У қон касаллик қони бўлади. Нифос кунларида қолдирган намознинг қазоси ўқилмайди, рамазон рўзасининг қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!