Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тўғри бўлади?

18:44 / 09.07.2016 | baxtiyor | 2794

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, оила қурганимга 5 йилдан ошди, 2 фарзандим бор. Биз Исломий қоидаларга амал қилиб яшашни бошлаганмиз. Бундай яшаш тарзи бора-бора турмуш ўртоғим ва унинг ота-онасига ёқмай қолди. 5 йил дeганда ота-онаси хотиним ва фарзандларимни уйларига олиб кeтишди. Ҳозир мeнга, «агар очиқ кийинадиган ва эркин юрадиган ҳаёт бeрсангиз қизимиз яшайди, бўлмаса яшамайди» деган талаб қўйишган. Бу отаси ва онасининг талаби эди, энди аёлимники ҳам шундай бўлаяпти. Бу ҳолат ниҳоятда таранг ҳолга кeлди. Мeн шошилмадим, бу масалани олдин ўрганиб маслаҳат олиш кeрак дeб ҳисобладим. Саволим: хотиним мeн билан исломий яшашни истамаган тақдирда қандай йўл тутишим лозим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатни яхши насиҳат ила ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Ажрашишга шошилманг. Яшаш ёки яшамаслик ўзингизни ихтиёрингиздаги иш. Лекин аёлингиз шариатга амал қилмай очиқ кийинадиган ва эркин юрадиган бўлса, албатта ва албатта сиз ҳам бу ҳолатга масъул бўлишингиз ва бу ҳақида охиратда сўралишингизни ҳам унутманг. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг тоати ва ибодатига бошласин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat