Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа мазҳабга тақлид қилиш мумкинми?

18:45 / 09.07.2016 | Sardor Niyazov | 3168

Ассалому алайкум! Ҳанафий мазҳабида, чорасининг иложиси бўлмаган пайтдагина бошқа мазҳабга тақлид қилишга бўладими? бир одамдан «Ҳанафий мазҳабида тишга пломба қўйилган бўлса ғусл ўтмайди, бундай вазиятда фақат ғусл олишдан аввал Моликий мазҳабида ғулс олишга ният қилишинг кeрак” дeди. Бу гапи қанчалик асосли?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Авваламбор ҳанафий мазҳабида “тишга пломба қўйилган бўлса ғусл ўтмайди” деган гап асоссиздир. Мўмин инсон динига алоқадор бирор гапни эшитганида уни саҳиҳлигини аниқлаб олиши зарур. Пломба ҳақида қуйидаги савол-жавобларни тақдим этамиз. http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=19170.0;wap Бошқа мазҳабга тақлид қилиш учун мазҳаблар орасидаги далилларни ажрата оладиган даражада илм эгаси бўлишингиз керак ва бу ишни ҳолат тақозосига кўра уламолар ҳал қиладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat