Ассалому алайкум! Ҳамма пулим АҚШ долларида ва мен шу пулни сўмга алмаштириб закот чиқармоқчи эдим. Доллар курсини қай бирини танлаш керак? Давлат курсими ёки бозор курсидами? Мисол учун 3000$ пулни давлат курсида ҳисобласак закот нисобидан кам сумма чиқади, бозор курсида эса акси. Олдиндан ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Олувчиларга фойдалироғини чиқарасиз. Валлоҳу аълам!