Ассалому алайкум! Бир солиҳ дўстим билан шерикликка иш бошладик у пул тикишга мен у ишни юргазишга келишдик ва қачон фойдага кирсак уни фойдани тенг 50/50 бўлишга келишдик. Ишни бошладик мана энди секин аста 3-4 ой деганда фойдага киришни бошладик топаётган фойдамиз бир оилани 1 кунлик еб ичарини қоплайди. Мен бир мухтож оилани биламан шу оила аъзоларидан бирига шу ишни ўргатиб ўрнимга қўйиб ўзим шерикликдан чиқиб бошқа иш қиламан десам шеригим мен бунга рози эмасман деяпти унинг розилиги шартми ? Мен бу ишда давом этсам отам ва онамни кўнгиллари ўксияпти (ишимиз ҳалол аммо машаққатли касб) аммо дўстим билан лавзлашганмиз унга оиламга ҳам зулм бўлишини хоҳламаяпман қандай йўл тутганим мақул?
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши аҳди-ваъдасига вафо қилиши керак. Шунинг учун фақат зарурат юзасидан келишувни бекор қилишингиз мумкин. Чунки дўстингиз ҳам сизнинг ваъдангизга ишониб пул тиккан. Дўстингиз рози бўлмаса, бошқа одам олиб келишингиз жоиз эмас. Унга тушунтиришга ҳаракат қилинг, янги келадиган одамни олиб келиб бир муддат ишлатиб, синаб кўришга рози қилинг. Шунда балки иш юриб кетса, рози бўлар. Ота-онангизга ҳам мулойимлик билан тушунтиринг. Ваъдага вафо мўминнинг хислати. Аллоҳ тавфиқ берсин! Валлоҳу аълам!