Ассалому алайкум! Излаш хизматидан излаб тополмадим. Аёлларга русчасига позолочний (зарҳал) дейиладиган турдаги тақинчоқларни тақиш мумкинми? Билишимча унинг икки тури бўлади, бирида қимматбаҳо бўлмаган металл сиртига олтин суви юритилса, иккинчи турида ранги олтин рангига ўхшайдиган бошқа металл қопланган бўлади.
Ва алайкум ассалом! Агар баданига тегиб турадиган жойи тилло ёки кумушдан бўлса, уни тақиш жоиз. “Жавҳара” китобида : “Темир, мис, қўрғошиндан узук тақиш эркаклар учун макруҳ(таҳримий)” дейилган.
“Фатавои Ҳиндия” китобида : “Аёллар зийнат учун сочларига темир, мис, қўрғошин кабилардан ясалган тақинчоқларни тақиши жоиз. Улардан ясалган билакузукни тақиш ҳам жоиз” дейилган. Валлоҳу аълам!
http://old.islom.uz/content/view/3165/100/