Ассалому алайкум! Қарзим бўлгани сабаб 3 хонали квартирамни 2 хонага алмаштириш ва ўртада ортиб қолган пулга қарзимни узиш мақсадида 3 хонали квартирамни 1 хафта аввал сотдим. Яъни, заклад олдим. Кeйин 2 хонали уй қидира бошладим. Қидириш жараёнида ўз квартирамни жуда ҳам арзон нархга сотиб қўйганимни ва ўртада қолаётган қарзимдан узила олмаслигимни тушиниб eтдим. Ушбу ҳолатда фикримдан қайтиб, ҳаридор билан аҳдлашувимни бузсам бўладими? Яъни бор сабабни ҳаридорга тушунтириб, уйимни сота олмаслигимни айтишим жоизми? (Агар савол қайтарилган бўлса узр, қидирув хизматидан бундай мазмундаги савол чиқмагани учун сизга мурожаат қилдим). Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва дин йўлидаги хизматларингизни бардавом қилсин.
Ва алайкум ассалом! Сизни байъни бузишга ҳаққингиз йўқ. Мабодо харидор рози бўлса, бу унинг ишидир. Валлоҳу аълам!