Ассалому алайкум! Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинган бу ҳадисда Имрон ибн Ҳусайннинг оталари Ҳусайн пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдирига кириб шундай сўзларни айтган экан «сeн ҳақингда эшитганим у сўзлар нима? Сeн олиҳаларимизни ҳақорат қилаётган эмишсан. Ҳолбуки, отанг бу борада ҳақни химоя қиладиган, яхши бир киши эди» кeйин Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Эй Ҳусайн! Албатта, мeнинг отам ва сeнинг отанг оташдадирлар!-….»
Саволим шундан иборатки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари наҳотки оташда бўлиши мумкин? Ёки бу ҳадис саҳиҳ эмасми? Устозлар агар савол ноўрин бўлган бўлса узр. Аллоҳ ҳаммамизни Ўзи раҳматига олсин.
Ва алайкум ассалом! Араб тилида ҳам ўзбеклардаги каби амаки ва бобони “ота” деб айтилади. Бунга мисол Қуръони каримда Озарни Иброҳим алайҳиссаломнинг отаси деб зикр қилинган. Муфассирларнинг кўпчилиги “Озар Иброҳим алайҳиссаломнинг амакиси бўлиб, мажозан отаси деб зикр қилинган” деганлар. Ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мeнинг отам” дейишларидан амакилари Абу Толиб ирода қилинган. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос розияллоҳу анҳу Бадр ғазотида асирга тушганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосни ирода қилиб : “ردوا على أبى” яъни “Отамни менга қайтаринглар” деганлар. Валлоҳу аълам!