Ассалому алайкум! Додам оламдан ўтганларида уч кун уларникида бўлдик. Шу уч кун ичида танишлар тоғораларда олиб келган сомса, ош ва шунга ўхшаш таомлардан едик. Табиийки маййит чиққан уйда аҳлидан бошқаларга таом ейиш мумкин эмас. Мен додамни аҳли деб ҳисобланаманми?
Ва алайкум ассалом! Маййит чиққан уйда таом ейиш эмас, балки зиёфат бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!