Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Россияда юрган пайтларимда баъзида жунуб бўлсам, совуқда шароит йўқлигидан, баъзида ўйлаб таҳорат қилиб намозимни ўқиб олардим. Шу ишим тўғрими?
2. Бир йилча қиблани аниқлашга ҳаракат қилмасдан биздагидек, қибла кун ботар тарафда бўлса керак деб намозимни ўқиб юрдим. Кейин билсам иштиҳод қилиш керак экан. Қиблани аниқлаб ўқидим. Энди шу икки ҳолатдаги намозларимни қайтадан ўқишим керакми? Дуо қилинглар устозлар илтимос Аллоҳ илм йўлини менга осон қилсин. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Қайтадан ўқиш керак. Чунки фарзлар топилмаган. Агар ўзингиз айтгандек танг ҳолатда бўлсангиз жанобатга таяммум қилиб олиш керак эди. Валлоҳу аълам!