Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, нафл рўзасини тутишда саҳарликка турмасдан кечқурун ётишдан олдин ният қилиб ётиб тутиш, рўзани мукаммал бўлишига зарар етказмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Зарар етказмайди. Халқ орасида “Саҳарликка бирор нарса ейиш керак. Ҳеч бўлмаса бир ҳўплам сув ичиб олсин” деган гап бор экан. Одамлар шунга амал қиламан деб саҳарлик вақти чиқиб кетса ҳам бирор ҳўплам сув ичиб оғизларини ёпишар экан. Бу нотўғри иш. Вақт чиққанидан кейин еб-ичилса ўша куннинг рўзаси рўза бўлмайди. Еб-ичмай рўзани ният қилиб олса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!