Ассалому алайкум! ҳттп://фиқҳ.уз/индех.пҳп/фиқҳ-уз/долзарб-мавзу/644-иккинчи-зҳамоат-а-ида шу мақолада такрорий жамоат макрух ва фатво хам Абу Ҳанифани қавлларига берилган дейилибти аммо икта шогирдларини Имом Муҳаммад ва Имом Юсуфларни шартларига мувофиқ келса такрорий жамоат жоиз дейилган. Масжидга узр билан кечикиб қолинса фатвога амал қилиб елғиз ўқиган афзалми еки икки шогирдларини қавлларини олиб такрор жамоат қилса бўладими?
ҳттпс://аҳлисунна.уз/такрори-жамоат-ҳақида/ бу мақолада шундай келган Шунингдек, фиқҳий китобларимизда Имом Абу Юсуфдан яна “Агар кейинги жамоат аввалги жамоат ҳайъатида, ҳолатида бўлмаса, макруҳ бўлмайди, бўлмаса макруҳ бўлади” деган қавл ҳам нақл қилинган. Ибн Обидийн айтишича, мана шу саҳиҳ қавлдир. “Фатовойи Баззозиййа”да меҳробдан бошқа ерда ўқиш биринчи жамоатнинг ҳолатини ўзгартириш бўлади ва бунда иккинчи жамоатга ҳеч қандай макруҳ бўлмайди, дейилган. “Фатовойи Таторхониййа”да мана шу фикрни оламиз, дейилади. Бу гап “Фатовойи Валволижиййа”да ҳам бор экан(15). Агар фатволар ҳам икки хил бўлса оддий инсонлар қай бирига амал қилсалар бўлади ва қай бири афзал?
– Ва алайкум ассалом! Афзали ўзи ўқиш. Фитна чиқадиган бўлса жамоатга қўшилса бўлади. Валлоҳу аълам!