Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ШЕРИКЧИЛИК ҲУКМИ (илтимос жуда муҳим)

00:00 / 11.08.2009 | eski savollar | 3301
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Йўқдан бор қилган, инсонни мукаррам қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду-сано, шукроналар бўлсин! Икки олам сарвари, суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.га дуруду-саловотлар бўлсин! Ҳурматли Устоз! Илтимос, бир масаланинг ечимини топишда ёрдамингизни аямайсиз, деган умиддаман. Биз учун жуда муҳим. Бир биродаримиз номидан гапираман: Мен 5-6 йил олдин шаҳарнинг яхши, гавжум жойидан бир дўкон топиб, шеригимга айтдим. Унга маъқул келди. Шеригим дўсти билан ўртада дўконни сотиб олдилар. Улар пул тикишди. Дўконни юрғизиш мендан бўлди. Байъат қилиб иш бошадик. Тез орада ишлар юришиб яхшигина даромад оладиган бўлдик. Даромаднинг 50 % менга ва 50 % уларга. Улар дўкон ишига умуман аралашишмайди. Бугунга келиб шеригим дўсти билан уришиб қолиб, ораларидаги барча мулкларни тақсимлаб олишяпти. Мен юрғазаётган дўкон ҳам бирининг номига ўтаяпти. Менга 15 августгача муҳлат бериб дўконни топширишни айтишди. Ҳамма жабр менга бўляпти. (Ўша пайтда дўконни ўзим қарз топиб сотиб олсам бўларди. Уларга ишониб байъат қилган эдим. Ҳозирги кунда бу дўкон катта пулга баҳоланган). АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мол талашга оид ишлар тарафлар иштирокида жонли мажлисда кўрилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat