Ассалому алайкум! Ишим шариатга зид эмас Алхамдулиллах аммо бир савол қийнайди мижозларга хизмат кўрсатиб хак олаётганда мижоз агар харом йўл билан топилган пулдан берса энди мен билмасам у ким нима ишда ишлайди аммо ким нималиги аниқ бўлса мен хизмат хаққим деб олсам мен шу олган пулим учун жавобгар бўламанми мени мижозларимни кўп қисмини кимлигини нималигини билмайман фақат хизматимни қилиб пулини оламан холос аммо шу пулни харом пул орқали топадиган инсондан олсам бу нарса қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Мижознинг пули ҳаромдан топилгани аломатлари сезилса олманг. Бунга далолат қилувчи бирор нарсани кўрмасангиз, унинг пулини олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!