- Бас, ғуслнинг фарзи оғзини, бурнини ва бутун баданини ювмоқдир.Бу жумладан ғуслнинг фарзи учта эканини англаб олинади:1. Оғизни чайқаш.Албатта, оғизни яхшилаб чайқаш ғуслнинг фарзларидан бири эканлиги ҳаммага маълум. Бусиз ғусл бўлиши мумкин эмас.2. Бурунни чайқаш. Бурунни яхшилаб, муболаға ила чайиш ҳам ғуслнинг фарзи ҳисобланади.3. Банданинг барча ерини ювиш. Бутун жасаднинг бирор туки остини ҳам қўймай, сув етказиб ювиш ҳам ғуслнинг фарзидир.Ғуслнинг фарзлиги «Моида» сурасидаги:«Агар жунуб бўлсаларингиз покланинглар», оятидан олигандир. Бунда ювиш имкони бор барча жойни поклаш маъноси бордир.Аллоҳ таоло яна «Нисо» сурасида:«Ва жунуб ҳолингизда, то ғусл қилмагунингизча (масжидда турманг) магар йўлдан ўтсангиз», деган (43-оят).Ушбу икки оятда оғиз бурун ва баданнинг барчасини ювиш маъноси бор.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг ва жилдингизни покланг», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида:«Ким жунубликдан бир тук ўрнини ювмай қолдирса, дўзахда ундоқ қилинади, бундоқ қилинади», дедилар». Али: «Шунинг учун, бошимни душман тутдим», деб уч марта айтди. У сочини қирдириб юрар эди», дейилган.Демак, буруннинг ачиши шарт эмас.«Маний» шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади. «Мазий», эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.«Вадий» сийгандан кейин аҳёнда чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.Мазий ёки Вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.Маний шаҳват билан отилиб чиқса ғусл вожиб бўлади.