Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, махфий қироат қилинадиган намозларда иқтидо қилгувчи шахс, хушуъ ва хузуъни сақлаш ёки хаёлни дунёвий фикрлардан холи қилиш мақсадида, сано дуосидан сўнг ичида зикрлар қилиб туришнинг ҳукми қанақа?
Ва алайкум ассалом! “Фотиҳа” сурасини хаёлидан ўтказиб турса жоиз. Валлоҳу аълам!