Ассалому алайкум! Устозлар олдиндан жавоб учун раҳмат. Эрталаб тиш олдиргандим, қон тўхтамади. Қон чиқиб хуфтон вақтигачам давом этди. Тахорат олиб намоз ўқиёлмадим. Шунда қандай йўл тутиш керак?
Ва алайкум ассалом! Таҳорат олиб намозни ўқийверишингиз керак эди. Қон оқиб турганлар ҳам соҳиби узр ҳисобланадилар. Улар ҳар намозга алоҳида янги таҳорат олиб, гарчи қон оқиб турса ҳам намозларини ўқийдилар. Валлоҳу аълам!