Ассалому алайкум! Устозлар мен қаср намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг шарти турар жойдан 90 км узоқда бўлиши ва 3 кунгача уйга қайтмайдиган бўлса, фарз намозларини қисқартириб ўқилар экан. Саволим дам олиш учун тоғларга чиққанда ҳам 90 кмдан узоқда бўлса, уйига 2 кунда қайтиб келса, фарз намозини тўлалигича адо қилинадими?
Ва алайкум ассалом! Уч кун бўлиши шарт эмас. Чиқадиган остонасидан, бориб тушадиган остонасигача ўшанча масофа бўлса мусофир ҳисобланаверади. Борган жойидан то ўз шаҳрининг чегарасига етгунча қаср қилаверади. Валлоҳу аълам!