Ассалому алайкум! 2-3 киши суннат ўқияпди. Мен тахорат олиб келдим ва такбир айтиб фарз намозимни бошлашим керак. Такбирни овозимни чиқариб ўқийманда(бошқа пайтдагидан пастроқ) ичимда уларни адаштирвормаяпманми, деган хаёл келадида. Бу вазиятда паст овозда, лекин овоз чиқариб ўқиш керак, деб (ёки шундай эшитганман) ўйлайман. Менга сизларнинг жавобингиз керак. Улар такбир оқимай (ёки ичида) ўқийди.
– Ва алайкум ассалом! Атрофдагиларнинг мулоҳазасини қилиб буткул ичингизда айтиб қўйманг. Камида ўзингиз эшита оладиган овозда айтишингиз керак. Валлоҳу аълам!