Ассалому алайкум! Мен аёлим билан 1 йил муддат алоҳида яшадик. Ҳозирда бирга яшаяпмиз, саволим бу вазиятда қайта никоҳ ўқитишимиз керакми ёки шарт эмасми? Талоқ сўзини ишлатмаганман, шунчаки оламизни ислоҳ қилиш мақсадида катталар аралашувини тўхтатиш учун шу йўлни танлагандик.
Ва алайкум ассалом! Орада талоққа далолат қилувчи гап-сўзлар бўлмаган бўлса, қайта никоҳ ўқитишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!