Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр-хотин муносабатлари

09:06 / 18.11.2023 | Davron | 1248

Ассалому алайкум! Аёлим бирга бўлишга унчалик қизиқмайди, доим мен хоҳиш билдирсам рад этади, ухлаяпман, чарчадим ва бошқа сабаблар келтиради. Мен эса аёлимдан роҳат олишни истайман. Яқинда бироз шира кайф холатда аёлимга бирга бўлишни сўрадим ва у ҳар доимгидек рад этди ва мени сабр тоқатим тугаб жахлим чиқиб "энди сенга бўлган хоҳишларим ҳаром дедим". Бу гапдан сўнг аёлим билан бирга бўлиш ҳаром ҳисобланиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гап билан аёлингиз яқинлик қилиш ҳаром бўлиб қолмайди. Бундай гапларни гапиришдан эҳтиёт бўлинг. Яқинлик қилгач қасамнинг каффоротини адо қилиб қўйинг. Хотинингиз эҳтиёжларингизни қондирмаётгани учун гуноҳга ботаётганини билдириб қўйинг. Аёл киши эри хоҳлаган вақтда шаръий узр бўлмаса, унинг жинсий эҳтиёжини қондириши керак. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهِ فَأَبَتْ أَنْ تَجِيءَ لَعَنَتْهَا الْمَلَائِكَةُ حَتَّى تُصْبِحَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон эр ўз хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, уни фаришталар тонг отгунча лаънатлаб чиқурлар», дедилар». 
Учовлари ривоят қилишган.
Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатга ўхшаш динда жинсий алоқа ман қилинган ҳолатлар кўзда тутилади. Зотан эру хотин бўлиб оила қуриб яшашнинг имтиёзларидан бири ҳам шу. Эрдир, аёлдир хоҳлаган вақтида ўзининг жуфти ҳалоли билан, оила доирасида, шаръий никоҳда, ҳалол-пок йўл билан жинсий эҳтиёжларини қондириш имконидир.
Аёл киши эри уни тўшакка чақирган пайтда бош тортса ана ўша асосий мақсадларидан бирини бажаришдан бош тортган бўлади. Бу иш аста-секин соғлиқ, меҳр-муҳаббат, ижтимоий ва бошқа тарафлардан зарарлар етишига, бора-бора оилада келишмовсилик келтириб чиқариб, ҳатто унинг бузилишига олиб бориши ҳам мумкин.
Шунинг учун ҳам бу ишни Ислом шариатида ўта муҳим аҳамиятга эга иш сифатида баҳоланган. 
Бу маъно ҳозирги замонда турли инсонга хос илмлар ҳам тасдиқлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat