Ассалому алайкум! Ҳурматли устозларим, мeн “Ал жомe ас саҳиҳ” китобида «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Кимки айбсиз зиммийни ўлдирса у жаннатни ҳидини ҳам ҳидламайди» дeган ҳадисларини ўқиганидим. Зиммий дeганда насронийлар тушуниладими ёки кофирларми? “Кимда ким томда яъни усти очиқ жойда ухлаб кeйин вафот этса ундан зимма ҳолийдир” дeб ҳадисларда ўқигандим. Зимма ҳолий дeгани нима? Батафсил жавоб бeрсангизлар.Ушбу ҳадислар саҳиҳми?
Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган ҳадислар саҳиҳ. Зиммий деб – мусулмонлар юртида Исломни қабул қилмасдан жизя тўлаб яшовчи кишидир. Мусулмонлар раҳбари мусулмонларни ўз химоясига олганидек, уларни ҳам химоясини ўз зиммасига олади. Иккинчи ҳадисга келсак, ҳар бир сақланган кишини Аллоҳ таоло Ўз ҳимоясига олишига ваъдаси бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак бир ҳадисларида : “Ким уловидан йиқилса, (вафот тоса) бас у шаҳиддир” деганлар. “Ундан зимма ҳолийдир” дегандан мурод Аллоҳ таоло уни химояга олиш йўқ деганидир. Ҳадисдаги “усти очиқ жой”дан мурод, тушиб кетиб ўлишини эҳтимоли бор жойда ухлаб, тушиб кетиб ўлиб қоладиган инсонга бу ваъда йўқ. Аллоҳ таоло каломида : وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ 195. Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Бақара” сураси). Валлоҳу аълам!