Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳим саволлар

00:00 / 13.08.2009 | eski savollar | 2352
Ҳурматли Устоз. Аллоҳ сизни, аҳли оилангизни уз паноиҳида сақлаб доим сог' саломат қилсин. Сизга 3 та савол билан мурожат қилишимга руҳсат бергайсиз.1. Биз Муҳаммад с.а.w дан машҳур ҳадисни биламиз унда агар ота-она 3 та қизларини яҳши табиялаб турмушга бериб умрини оҳиригача уларга яҳшилик қилиб юрса улар Жанннатий бо'лишларига кафолат берганлар. Саволим Агар Ота онани 3 та қизи булиб уларни яҳши тарбиялаб, турмушга бериб, яҳшилик қилиб юрган булса уларга мен сизлар иншаАллоҳ жаннатий силар деб айта оламанми?2. Яқинда анчадан бери куришмаган уртог'им билан интернет орқали гаплашиб қолдим. У билан 9 йил бир синфда уқиганман. Оила азоларини жуда яҳши биламан. Ҳол аҳвол сурашдик. Суҳбат давомида Отасидан 1 йил олдин айрилгани ма'лум булди. Жуда ҳам кунглим тушиб кетди. Унга таскин бердим. Отасини кимдир пичоқлаб кетган экан. Бу гапни эшитиб Жаҳлим чиқиб бу ишни қаси кофир қилди беб юбордим(Астаг'фируллоҳ). Бизга ма'лумки агар Му'мин бошқа муминни ноҳақ улдирса у Му'мин эмасдур. Шундан келиб чиқиб шундай ярамасларни Кофир дейишлик жоизми? Ноурин саволлар берган булсам узр. 3. Устоз Оила а'золаримни ишлари озгина юришмайроқ турибди, илтимос улар ҳаққида ва менинг ҳаққимга Аллоҳдан дуо сураб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳ қилаятган барча са'и ҳаракатлариздан узи рози бо'либ ажр савобини берсин. Келаятган Рамазон Ойи муборак булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бундай ота-оналар жаннатга сазовор қиладиган омиллардан бирига сазовар бўладилар. Ҳеч қачон мазкур ҳолдаги кишилар намоз ўқимаса ҳам, рўза тутмаса ҳам жаннатга тушиши аниқ деган хаёлга бориб қолмаслик керак. Бир қанча ишлар бандани жаннатга, яна бир қанчалари дўзахга сазовар қилиши ҳақида хабарлар келган. Ана шуларни ҳисоблаб кейин банданинг жойини белгилаш Аллоҳ таолонинг ишидир.2. - Аллоҳ таоло: «Ва ким бир мўминни қасддан ўлдирса, бас, унинг жазоси жаҳаннамдир. У унда абадий қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қилур, уни лаънатлар ва унга катта азобни тайёрлаб қўйгандир», деган.Ислом динида одам ўлдириш қанчалик оғир жиноят ҳисобланишини биргина ушбу ояти каримадан билиб олинса ҳам бўлаверади. Қасддан одам ўлдирган киши, албатта, жаҳаннамга тушиши ва у ерда абадий қолиши шуни кўрсатади. Сўнгра одам ўлдирган кишига Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлиши ҳам, бу иш нақадар ёмон иш эканлигини кўрсатади. Охиратда Аллоҳ таоло ундай одам учун катта азобни тайёрлаб қўйиши эса, одам ўлдиришнинг оқибати ўта аянчли эканлигини яна бир бор изҳор этади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан, қиёматнинг неъматидан умидвор шахс ҳеч қачон одам ўлдириш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаслиги лозим.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир жон ноҳақдан қатл этилса, албатта, одамнинг биринчи ўғлининг унинг қонида насибаси бўлур. Чунки, у одам ўлдиришни биринчи қилгандир», дедилар».Ушбу ҳадису шарифдаги «Одамнинг биринчи ўғли»дан мурод Қобилдир. Қобил ва Ҳобил қиссаси Қуръони Каримдаги машҳур қиссалардандир. Ўшанда укасининг қилган қурбони қабул бўлиб-ўзиники қабул бўлмаганига ҳасад қилган Қобил Ҳобилни қатл этиб, бу дунёда илк дафъа бу улкан гуноҳни содир этган эди. Ҳамда Қуръони Карим таъбири билан айтганда хусронга учраганлардан бўлган эди.Ушбу ҳадиси шарифда одам ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканлиги кўрсатилмоқда. Демак, одам ўлдирган шахс нафақат одам ўлдиргани учун, балки, бошқаларга ёмон ўрнак бўлгани учун ҳам гуноҳкор бўлар экан. Қобил оламда илк марта одам ўлдиргани учун, бу ёмон ишни бошлаб бергани учун, кейинчалик шу ишни қилган ҳар бир қотилнинг гуноҳига ҳам шерик бўлиб бораверар экан.Шунинг учун ҳам, ҳеч қачон одам ўлдирмаслик, балки, бу ишни хаёлга ҳам келтирмаслик керак.Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни одамлар орасида биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлардадир», дедилар».Бошқа бир ривоятда: «Бандадан энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган нарса, намоздир ва одамлар орасида энг аввал ажрим қилинадиган нарса, қонлардир», дейилади.Исломда инсон қонини тўкиш ёмон олиниши, кишилар қони нақадар эъзозланиши, ушбу ҳадиси шарифнинг ўзидан билиб олинса ҳам бўлаверади. Кишилар орасида ажрим қилинадиган нарса энг муҳим нарса бўлади. Айниқса, қиёмат кунидаги ажрим энг аҳамиятли нарсада бўлади. Қиёмат куни кишилар орасида тўкилган қон тўғрисида ажрим қилиниб ҳукм чиқарлиши эса, беҳуда қон тўкиш нақадар оғир гуноҳ эканлигини кўрсатади.Шунингдек, ушбу ҳадисдан намоз қанчалик муҳим ибодат эканлигини яна бир бор тушуниб оламиз. Қиёмат куни банданинг ҳар бир иши ҳисоб-китоб қилинади. Аммо бу дунёдаги ишларнинг ичида энг аҳамиятлиси намоз бўлгани учун, энг аввало айнан ўша ибодат ҳақида ҳисоб-китоб қилинар экан. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мусулмон шахсни бирор вақт намозини канда қилмай ўқишига чорлаши зарур.Ушбу ҳадиси шарифнинг икки хил ривоятидан оладиган энг муҳим хулосамиз бировнинг қонини беҳудага тўкмасликдир. Ҳар бир мўмин-мусулмон бу улкан ҳақиқатни ўзига яхшилаб сингдириб олмоғи лозим.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики, мўмин киши ҳаром қон тўкмас экан, ўз динида бир кенгликда бадавом бўлур», дедилар».Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилдилар.Бу ҳадисда ҳам бировни ўлдириш жуда оғир гуноҳ эканлиги таъкидланмоқда. Инсон турли гуноҳларни қилса ҳам динида қолиб, умидворлик ҳолатини сақлаб қолиши мумкин экан. Аммо, ҳаром йўл билан инсон қонини тўккан шахс учун ана шу умидворлик эшиги беркилар экан. Бу эса, ўз навбатида одам ўлдириш, беҳуда қон тўкиш қанчалар оғир гуноҳ эканлигини кўрсатади.Шунинг учун, ҳар бир мусулмон шахс ҳеч қачон бировни ўлдиришга, қонини беҳуда тўкишга қўл урмаслиги лозим. Бундай ишнинг ёнига яқин ҳам йўламсалик керак.Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятида: «Шоядки, Аллоҳ ҳар бир гуноҳни мағфират қилса. Илло мушриклик ҳолида ўлган одамнинг ва бир мўминни қасддан ўлдирган одамнинг гуноҳи (мағфират қилинмас)», дейилган.Аллоҳ таоло мағфирати кенг зот эканлиги маълум ва машҳур. У Зотнинг бу сифати ҳам Қуръони Каримда, ҳам ҳадиси шарифда қайта-қайта таъкидланган. Аллоҳ таоло Қуръонда ширк келтиришдан бошқа ҳамма гуноҳларни кечириши мумкинлигини қайд этган. Ушбу ҳадиси шарифда эса, ўша маънони таъкидлаш билан бирга яна бир қўшимча ҳам қилинмоқда. Яъни-ширк келтириш мағфират қилинмайдиган гуноҳ эканлигини таъкидлаш билан-мўмин одамни қасддан ўлдириш ҳам Аллоҳ томонидан мағфират қилинмайдиган гуноҳ эканлиги ифода қилинмоқда.Демак, ноҳақдан одам ўлдириш енгил-елпи гуноҳ эмас. Бу гуноҳ бошқа гуноҳларга ўхшаш, ортидан тавба қилиш билан ювилиб кетиши мумкин эмас. Ушбу қоида Исломда инсоннинг ҳаёт ҳаққи қанчалик улуғланишини яна бир бор исбот қилмоқда. Бу улкан маънони англаб етмоғимиз керак.Термизий ва Насаий ривоятида: «Аллоҳ учун бир мусулмон кишининг қатл этилишидан кўра, бутун дунёнинг заволга учраши енгилроқдир», дейилган.Бу бир мусулмон киши ноҳақ ўлдирилганидан кўра, дунё йўқ бўлиб кетгани яхшироқдир, деганидир. Ҳозирги кунда бир эмас, ўн эмас, юз эмас, минглаб мусулмонлар ноҳақдан қатл этилаётганларини эътиборга оладиган бўлсак, яна ҳам дунё йўқ бўлиб кетмай тургани Аллоҳнинг лутфи-марҳамати билангина эканлигини тушуниб оламиз. Инсонлар бу маънони тушуниб етишлари учун, чин мусулмон бўлмоқлари лозим. Ана шундагина дунёда кишиларни ноҳақдан ўлдиришларга барҳам берилган бўлади.Термизийнинг ривоятида: «Агар осмон аҳли ва ер аҳли бир мўминнинг қони(тўкилиши)да иштирок этган бўлсалар ҳам, албатта, Аллоҳ уларни дўзахга юз тубан қилиб отур», дейилган.Мўмин кишининг ноҳақдан қатл этилишида қотилнинг ким бўлишининг, қанча бўлишининг эътибори йўқлиги ушбу ҳадисдан кўриниб турибди. «Осмон аҳли» дейилганда кўпинча фаришталар тушунилади. Ҳам осмон аҳли, ҳам ер аҳли бўлганда эса, инсу-жинсдан тортиб, барча махлуқотлар назарда тутилган бўлади. Демак, дунёдаги барча жонзотлар бирлашиб биргина мўминни ноҳақдан ўлдирган бўлсалар ҳам, ҳаммалари дўзахи бўлишлари турган гап. Бунда-сиз билан биз учун эслатма ва ўрнак бордир. Ҳеч қачон бировнинг жонига қасд қилиш мумкин эмас.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мусулмонни сўкиш фосиқликдир. У билан уришиш куфрдир», дедилар».Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.Одам ўлдирган шахс шу ишни қилиш ҳалол деган эътиқодда бўлса, кофир бўлади. Одам ўлдириш ҳаром деган эътиқодда бўлса, осий бўлади. 3. Аллоҳ таоло барча ишларни равон қилсин, орзу қилганларингиздан афзалини берсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat