Ассалому алайкум! Бир инсондан ўғриликни гумон қилиб уни кучли сўроққа тутдим. 5-6 киши билан ҳам сўроққа тутдик, у одам қилмаганини таъкидлаб, кўзига ёш олишигача борди ва охир оқибат ўша соатнинг ўзида у одамнинг ўғри эмаслиги маълум бўлди. Буюм бошқа жойда унутилиб қолдирилгани, Аллоҳнинг иродаси билан эсга тушди. У инсондан узримни сўрадим, қабул қилганини айтди, гувоҳларнинг олдида ҳам адашганимни таъкидлаб узр сўрадим. Лeкин ҳамон виждоним қийналмоқда. Қандай қилиб гуноҳимни ювсам, виждон азобидан қутулсам бўлади?
Ва алайкум ассалом! Кўнглини кўтарадиган бирор яхшилик ёки бирор яхши нарса ҳадя қилинг. عن أبي ذر ومعاذ بن جبل رضي الله عنهما ، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : اتق الله حيثما كنت ، وأتبع السيئة الحسنة تمحها ، وخالق الناس بخلق حسن رواه الترمذي وقال : حديث حسن ، وفي بعض النسخ : حسن صحيح Абу Зар ва Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик қилсанг, орқасидан яхшилик қилиб қўй. Шунда у ёмонликни ювиб юборади(ўчириб ташлайди) ва одамларга гўзал хулқ билан муомалада бўл” деганлар". Валлоҳу аълам!