Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғаройиб ходиса хақида

18:38 / 28.07.2017 | Камол | 6710

Ассалому алайкум! Ўзимнинг бошимдан ўтган бир воқиа ҳақида сўрамоқчи эдим. Бир неча йил аввал ахмоқлик қилиб спиртли ичимликларга боғланиб қолдим. Шундай қилиб медицина тилида «белая горячка» бошқача айтганда жин кирган бўлди. Қулоғимга товушлар эшитила бошлади. Кейин Қуръон ўқитиб яхши бўлдим. Мени хайрон қолдирган нарса қуйидагича, улар яъни қулоғимга гапираётганлар «биз учиб кетаяпмиз» дейишди. Вақт тонгги соат тўртлар атрофидаэди. Уларни кўриш учун ташқарига чиқдим. Мен билан бирга хотиним ва уйғониб кетган қизим ҳам ташқарига чиқишди. Буни қарангки биринчи бўлиб қизим осмондан учиб кетаётган ёруғликни кўриб, бизга ана қаранглар деди. Ҳар хил ранглардаги чироқла айланиб секин учиб келарди. Сўнгра бирдан чироқлар катта тезликда айланиб гувиллаган товуш чиқдию, бирзумда кўздан ғойиб бўлди. Бу қандай жумбоқ? Агар у бўлмаган нарса бўлса фақат мени кўзимга кўриниши керак эдику.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жинлар бор, Аллоҳ таоло уларни турли шаклга кира оладиган қобилиятга эга қилиб яратган. Фолбин, ношаръий дам солувчилар “покиза руҳ, боболарим, момоларим, одамларим” деб даъво қилишаётганлари ҳам ўша жинлар бўлади. Буни ажабланадиган жойи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat