Ассалому алайкум! 1). Жанозада қатнашган киши 1 қийрот тоғни савобини олар, дафнда қатнашса 2 қийрот олар экан. Жанозага қатнашмасдан қабр ковлаганлар ҳам шу савобни оладими? Қабр ковлайдиганлар ҳақида бирор хуш хабар борми?
2). Бош яланг намоз ўқиш баъзи домлалар “бошяланг намоз ўқийверинглар бу тўғрисида оят, ҳадис йўқ” деб ўзилари салла ёки дўппи билан ўқийди. Айтинларчи бошяланг намоз ўқиш дурустми?
3). Намозда салом бергандан сўнг одамлар дуога ўтирмай туриб кетадилар. Шу иш тўғрими?
Ва алайкум ассалом! عن أبي رافع قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من غسل ميتا فكتم عليه غفر له أربعون مرة، ومن كفن ميتا كساه الله من سندس وإستبرق الجنة، ومن حفر لميت قبرا وأجنه فيه أجري له من الأجر كأجر مسكن إلى يوم القيامة. رواه الحاكم. وقال: هذا حدث صحيح على شرط مسلم، ولم يخرجاه، Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким маййитни ғусл қилдириб(ундаги баъзи камчиликларни кўриб қолсаю), яширса, уни қирқ бор мағфират қилинади ва ким маййитни кафанласа, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг сундус ва истаброқ(ҳарир ва юпқа ипак)дан кийим кийдиради ва ким маййтига қабр кавласа ва уни қабрга қўйса, қиёматгача бир масканни ижарага берганнинг ажри унга ёзилиб турилади”дедилар". Ҳоким ривояти. 2-3). Сизнинг саволларингиз бўйича жуда кўп бора савол-жавоб бўлган. Ажр-савоб умидида "Излаш хизмати"дан фойдаланишни тавсия қиламиз. Аллоҳ таоло динимизни ўрганиш борасидаги ҳаракатларимизга баракот ва ажр-савобларни кўпайтириб берсин. Валлоҳу аълам!