Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзини Аллоҳга тенглаштириш

08:59 / 11.02.2019 | Abdulloh | 2060
Ассалому алайкум! Баъзи бир инсонлар интернет тармоғида маҳфий (анонимно) блоглар юрғазишади. Бу нарсаларни биринчи мартта кўраётганим йўқ. Олдинлари "одноклассники" интернет тармоғида кўргандим. Бир Шаҳрисабзлик киши исми эсимда йўқ. Чунки бу анча йиллар олдин эди. Ўзини Аллоҳман деб дават қилар эди. Яқинда яна бир шунга ўхшаш нарсага дуч келдим. Телеграмда яна бир аҳмоқ ўзини Аллоҳ эканлиги ва бўлмағур гапларни гапириб канал очган экан. Бундай нарсаларни кўрсам ғазабим қўзғайди. Сизлардан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки бу одамларга оҳиратда қандай жазо қўлланилади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қиёмат куни бўлганида ўзининг гўзал овози билан Қуръон ўқиб нашидалар айтиб, фахш ва бузуқликка чақирувчи қўшиқларни ўрнини боса олмаганлар овозларидан сўраладилар. Иқтисодни эплай олмай инсонларни фақирликка солиб қўйган иқтисодчилар етказган зарарларидан сўраладилар. Ўқитувчиликка қобиляти бўлатуриб ноқобил инсонларга фарзандларимизни топшириб қўйганлар ношудликларидан сўраладилар. Ўз миллий маънавиятимиз, ҳикматга бой шеърларимиз бўлатуриб уни тарғибот қилолмай бузуқ маънавиятга ўрин бўшатиб берган адабиётчи шоирлар истеъдодларидан сўраладилар. Сиз айтган инсон ҳам ўша айбларимизнинг бир натижаси. Ўзини Аллоҳ деганлардан бири фиръавн эди. Аллоҳ таоло уни Қуръони каримда “Наазият” сурасида 

 فَحَشَرَ فَنَادَى۝ 

23. Кейин (одамларни) тўплади ва нидо қилди.
Фиръавн Мусо алайҳиссаломнинг олдиларидан бурилиб кетганидан ке¬йин бориб, ўз ҳукми остида яшаётган одамларни бир жойга тўплади.

 فَقَالَ أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى۝ 

24. Ва: «Мен сизларнинг энг олий Роббингизман», – деди.
Яъни Робблик даъвосини қилди. Қилганда ҳам, энг олий Робблик даъвосини қилди. Чунки Мусо алайҳиссалом Фиръавнни ҳам, бошқаларни ҳам Роббул оламийнга ибодат қилишга даъват қилган эдилар. Фиръавн ўзининг бу тасарруфи ила «Мусо даъват қилаётган Робб эмас, мен энг олий Роббман», демоқчи бўлди. 

 فَأَخَذَهُ اللَّهُ نَكَالَ الْآخِرَةِ وَالْأُولَى۝ 

25. Бас, Аллоҳ уни аввалги ва охирги(гуноҳ)лари учун бездирувчи иқобга олди.
У бўлса, ақлини йўқотиб, «Мен сизларнинг энг олий Роббингизман», – деб юрибди.

 إِنَّ فِي ذَلِكَ لَعِبْرَةً لِّمَن يَخْشَى۝ 

26. Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
Аллоҳга исён қилганларнинг, пайғамбарларга эргашмаганларнинг оқибати доимо шундай бўлиб келган. Аллоҳ таоло буларга ўхшашдан Ўзи асрасин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat